«гендер тенглик» тегли мақолалар


«Иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглиги». МО давлатлари етакчи аёллари Душанбеда учрашди
15 сентябрь 2023, 12:15

«Иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглиги». МО давлатлари етакчи аёллари Душанбеда учрашди

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти бўлди. Унда иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглигига эришиш муҳокама этилиб, бу масалада халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб қилиш таклифи билдирилди.

Ўзбекистонда эрта турмуш ва эрта туғруқ масаласи долзарблигича қолаётгани айтилди
1 феврал 2023, 23:39

Ўзбекистонда эрта турмуш ва эрта туғруқ масаласи долзарблигича қолаётгани айтилди

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиевага кўра, Ўзбекистонда эрта турмуш ҳалигача долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Баъзан 18 ёшга тўлмаганлар ўртасида туғруқ ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. «Бу муаммоларни ўргандик ва ҳудудларга мос режалар ишлаб чиқдик», — деди у.

Давлат органлари ва ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказилади
16 декабр 2022, 14:56

Давлат органлари ва ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказилади

Президент айрим қонунларга ўзгартиш киритиш бўйича ҳужжат имзолади. Энди давлат ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказилади. Бунда аёллар ва эркаклар сони нисбати ўрганилади, тенгликни таъминлаш бўйича ҳолат баҳоланади. Шунингдек, қонунчиликка амал қилинган ҳолда янги таклифлар ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти ўз ишини бошлади
21 июн 2022, 21:35

Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти ўз ишини бошлади

БМТТД ва Сенат ҳамкорлигида аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини оширишга қаратилган Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти ўз ишини бошлади. Мулоқот мамлакатдаги гендер тенглик муаммоларини ҳал қилиш учун 14 минтақадан турли соҳалардаги 180 дан ортиқ аёлларни бирлаштиришни мақсад қилган.

«Йил аёли» танлови ғолиблари ва гендер тенглиги учун курашган энг фаол ташкилотлар аниқланди
27 декабр 2021, 23:41

«Йил аёли» танлови ғолиблари ва гендер тенглиги учун курашган энг фаол ташкилотлар аниқланди

«Йил аёли» танловида қорақалпоғистонлик фермер хўжалиги раҳбари Палзада Салиева ғолиб бўлди. Аёллар тенглигини таъминловчи энг фаол давлат органи сифатида Мудофаа вазирлиги, гендер тенглигини таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида эса Адлия ва Ички ишлар вазирлиги танланди.

«Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси эълон қилинди
23 ноябр 2021, 12:26 1

«Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси эълон қилинди

25 ноябрдан Ўзбекистонда «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси бошланади. Кампания бошланишини эълон қилган Сенат раиси Танзила Нарбаева зўравонликка қарши курашда «узоқ ва машаққатли ишлар» турганини ва унда «ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим» эканлигини таъкидлади.

Танзила Нарбаева Париждаги «Тенглик авлоди» халқаро форумида нутқ сўзлади
2 июл 2021, 12:51

Танзила Нарбаева Париждаги «Тенглик авлоди» халқаро форумида нутқ сўзлади

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган гендер тенглик масалаларига бағишланган «Тенглик авлоди» халқаро форумида иштирок этди. Форумда 2030 йилгача Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқлангани таъкидланди. Тадбир доирасида 100 дан ортиқ виртуал тадбирлар ўтказилади ва якунида гендер тенгликни тезлаштириш дастури қабул қилинади.

COVID-19, аёллар ва пандемиядан кейин Ўзбекистоннинг тикланишида уларнинг ўрни
8 март 2021, 12:40

COVID-19, аёллар ва пандемиядан кейин Ўзбекистоннинг тикланишида уларнинг ўрни

Ўзбекистон коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган жиддий иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Аёллар ва эркаклар орасидаги тенглик пандемия тугаганидан кейин иқтисодиётни тезлик билан тиклаш ҳамда кучли ва фаровон жамият қуриш учун асосий омилдир, деб ёзишади Жаҳон банкининг экспертлари Одри Сакс ва Уильям Зейтц ўз мақолаларида.

Сўнгги 11 ойда оилавий зўравонликка учраган 10 мингга яқин хотин-қизга ҳимоя ордери берилди
24 декабр 2020, 18:05

Сўнгги 11 ойда оилавий зўравонликка учраган 10 мингга яқин хотин-қизга ҳимоя ордери берилди

Танзила Норбоеванинг маълум қилишича, 2020 йилнинг декабрь ойига қадар реабилитация марказлари томонидан 5 876 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлга ёрдам кўрсатилган ва 11 138 нафар хотин-қизга ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери берилган.

БМТ аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашишга 25 млн доллар ажратади
27 ноябр 2020, 18:29

БМТ аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашишга 25 млн доллар ажратади

БМТ аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашувчи ва унинг қурбонларига кўмаклашувчи аёллар ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун 25 миллион доллар ажратади.

«Ўша даврда гендер тенглиги масаласи ҳақида гапира олмасдик» — Танзила Нарбаева
12 ноябр 2020, 17:31 1

«Ўша даврда гендер тенглиги масаласи ҳақида гапира олмасдик» — Танзила Нарбаева

«Ўзбекистонда аёллар ва эркакларга тенг имкониятлар тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиш керак, деб неча йиллардан бери айтсак ҳам, бизнинг гапимизга ҳеч ким қулоқ солмаган. Ўша пайтлар шунақа давр эди» — Танзила Нарбаева Вазирлар Маҳкамасида ишлаган вақтида гендер тенглиги масаласига қандай ёндашув бўлганини сўзлаб берди.

«Бизда гендер камситишлар йўқ дейиш — ўз-ўзимизни алдашдир» — Сайёра Ходжаева
14 октябр 2020, 12:00

«Бизда гендер камситишлар йўқ дейиш — ўз-ўзимизни алдашдир» — Сайёра Ходжаева

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Ходжаева «Газета.uz»га берган интервьюсида нима учун оиладаги зўравонлик ҳолатлари судгача етиб бормаслиги, аёллар учун сиёсат ва бизнесда квоталар нима учун зарурлиги, нега Хотин-қизлар қўмитаси ўз вазифаларини янги Маҳалла вазирлигига топширмасдан, Аёллар ишлари бўйича вазирликка айланиши лозимлиги ҳақида гапириб берди.

Ҳеч бир мамлакат гендер тенглиги тамойилларини жорий эта олмади — БМТ
9 сентябрь 2020, 13:18

Ҳеч бир мамлакат гендер тенглиги тамойилларини жорий эта олмади — БМТ

Чорак асрда дунёнинг бирорта ҳам мамлакати хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича Пекин декларациясини тўлиқ бажаришга яқинлашмади, дея таъкидлади БМТ. Дунёда ҳукумат вакиллари ва раҳбарларининг фақатгина 25 фоизини аёллар, қолган 75 фоизини эркаклар ташкил этмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг